15 July 2012
03:24 - Исмоил Дадажоннинг навбатдаги алжирашлари ва ўзи йўқ халқ ҳаракатидан чиқиши
“Ҳаракат” хатқутисига келган собиқ бирликчи Исмоил Даджоннинг узундан-узоқ хати алжирашдан бошқа нарса эмас. У ўтган йили Берлинда тузилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидан катта натижалар кутгани, аммо Ҳаракатнинг раиси Салой Мадаминнинг фаолиятида норози бўлиб, ташкилотни тарк этганини билдирибди.

Ҳар ким ҳар ерда истаган ташкилотини тузиши мумкин, аммо “Халқ Ҳаракати” деб аталадиган оммавий ташкилот халқ ичида бўлиши керак. Шуни ҳам тушунмасдан Берлинда “Ўзбекистон Халақ Ҳаракати” тузган Исмоил Дадажон ва бошқа масхарабоз-ҳаракатчилар устидан кулишни ҳам йиғлашшни ҳам билмайсан.

Бу Ҳаракатнинг ҳеч қандай келажаги йўқлигини “Ҳаракат” агентлиги ўтган йилиёқ башорат қилган эди. Шу сабабли, йўқ нарсани бор қилиш учун интилиб юрган масхарабозлар ҳақида ортиқча бир нарса дейиш истагимиз ҳам йўқ.

Аммо, бир нарсани алоҳида урғулаш шарт, деб ҳисоблаймиз.

Ўзи ҳам масхарабозга айланган Исмоил Дадажонниннг масхарабоз ташкилотдан чиқишининг сабаби бутунлай бошқа ерда. 26 июндаги хабарларимиздан бирида маълум қилинганидек, унинг укаси Аъзам Дадажонов Фарғона вилояти ИИБ томонидан шу йилнинг март ойида 2,5 килограмм гиёҳвандлик моддаси билан қўлган олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбланган.

Аъзам аввал ҳам гиёҳвандликда айбланган, аммо ҳозир у билан бирга қўлга олинган наркотик модда миқдори кўрсатмоқдаки, у йирик наркокуръер бўлган. Исмоил Дадажоннинг ҳеч бир жиддий сабабсиз 2004 йилнинг охирида Ўзбекистонни тарк этиши ҳам кўрсатмоқдки, у укасининг наркокурьерлик фаолиятидан хабари бўлган. Ҳозир укасини жазодан қутқариш ёки жазосини камайтириш мақсадида у нафақат теги йўқ ЎХҲ, балки МХХнинг топшириғи билан “Бирлик” Партиясига қарши провокациялар билан шуғулланишга бошлайди, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.