09 July 2012
22:45 -
“Қора бозор”да доллар курси пастлади
Шу кунларда Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ валютасининг сўмга нисбатан қиймати мўтадиллашди, ҳатто бироз пасайди ҳам. Масалан, саррофлар томонидан бугун 100 АҚШ доллари 284 000 сўмга харид қилинди. Ҳолбуки, бир ҳафта аввал 100 доллар 290 минг сўмга олинаётган эди. Валютафурушларнинг таъкидича, доллар курси қайта кўтарилиши мумкин, бунинг сабаби ҳукуматнинг ойлик маошларни кўтариш ҳақидаги қарори ва Ҳаж сафарининг яқинлашишидир.