07 July 2012
04:04 - АҚШ Конгрессининг делегацияси ниҳоят Оқсаройга етиб келибди
Кечқурун тарқатилган расмий хабарларга кўра, АҚШ Конгрессининг делегацияси дейилса ҳам, аслида, Конгресснинг қуйи палатаси - Вакиллар Уйининг азолари Дэн Бертон ва Грегори Микс АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол билан биргаликда Оқсаройда Президент Ислом Карим билан учрашдилар. Хабарларда Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва Афғонистондаги уруш мавзулари тилга олингани ҳақидаги умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Аввалги хабарларимздан маълумки, бу икки меҳмон Остона ва Душанбеда бўлиб, у ерда ҳам президентлар билан учрашишган эди. Тожикистон пойтахтида журналистлар билан ҳам учрашган Дэн Бертон АҚШ Марказий Осиёнинг юраги бўлган Тожикистонни Қирғизистонга альтернатива сифатида кўраётганини, яъни америкаликларнинг назокат билан “Манас” транзит маркази деб аталаётган ҳарбий базаси Тожикистонга кўчирилиши мумкинлигини шаъма қилиб, гапирган эди.

У Тошкентда ҳам журналистлар билан кўришиб, Ўзбекистога ёқадиган гаплар гапирадими ёки уларни Ислом Каримга гапириб бўлдими, маълум эмас.

Расмда ўнгдан чапга - Грегори Микс, Дэн Бертон ва Жорж Крол.