30 June 2012
06:11 -
Европа лидерлари еврони қутқариш масаласида келишдилар, Dow Jones юқорига сакради
Европа Иттифоқига кирувчи мамлакатларнинг лидерлари Европани иқтисодий кризисдан, еврони эса йўқ бўлиш хавфидан қутқариш учун келаси йилдан бошлаб ишга тушадиган фонд яратиш ва чўкаётган банкларга ёрдам бериш ҳақида кеча келишишгандан кейин, аввал хабар берганимиздек, жаҳоннинг фондлар бозорида жиддий шаклда жонланиш бошланди.
Кечга яқин, бу жонланиш натижасида ўсабошлаган Dow Jones индекси яхши натижаларга эришди. Кеча бир кунлик ўсиш 278, ҳафталик ўсиш 239 поғана бўлди. Энди Dow Jones 12880 га тенг. Бу кетишда 13 минглик психологик тўсиқ янаги ҳафтанинг биринчи кунларидаёқ ўтилса керак.