26 June 2012
04:32 -
Молдова Гуржистоннинг ислоҳотлар бўйича тажрибасини ўрганмоқда, Ўзбекистон қачон ўрганади?
Бугун АҚШнинг Кишиневдаги элчихонаси “Гуржистоннинг полицияни реформа қилиш тажрибаси ва Молдова учун таклифлар” номли конференция ўтказди. Конференцияда Молдованинг Бош вазир ўринбосари Владимир Филат, Гуржистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Екатерина Згуладзе, АҚШнинг бу мамлакатдаги элчиси Уильям Мозерларнинг қатнашиши – бу тадбирнинг даражаси қандай юксак бўлганининг кўрсатгичидир.
Гуржистонда Михаил Саакашвили раҳбарлигида ҳамма соҳаларда буюк ислоҳотлар ўтказилаётганини ҳамма билади. Ҳатто рус мухолифатчилари полицияни реформа қилиш соҳасида Гуржистондан ўрганиш кераклигини гапирмоқдалар.
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқ сўзлаганига 2,5 йилдан ошди. Амалда ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Шундай экан, Ислом Каримнинг ўзи ёки унинг одамлари Гуржистонга бориб, у мамлакатда бўлаётган ва бутун дунёни ҳайрон қолдираётган ислоҳатларни кўриб келишса, фойдали бўларди. Қолаверса, ички ишлар органларида ўзгаришлар қилиш Ўзбекистон учун ҳам ўта муҳим. Демак, АҚШдан илтимос қилинса, Тошкентда ҳам Кишиневдаги каби конференция ўтказиб берилади.