23 June 2012
18:36 -
Польша ҳукумати Белорусия фуқароси бўлган полякнинг қамалишига қарши чиққани ўзбекларга дарс бўладими?
Бугун Польша ташқи ишлар вазирлиги миллат поляк, аммо Белорусия фуқароси бўлган журналист Андрей Почобутнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Белорусия элчиси Виктор Гайсеновга норозилик нотасини топширди. Нотада Андрей Почобутни дарҳол озод қилишни талабидан ташқари бундай қадам икки мамалакат муносабатларини ёмонлаштириши таъкидланади.
Қаранг, бир Польшадек давлет бир полякининг қўшни мамлакатда қамалишига кўз юммади, норозилигини билдирди.
2010 йил ёзида ўзбеклар қўшни Қирғизистонда ўзбеклар тириклай ёқилиб, юзлаб ўзбеклар ваҳшийларча ўлдирилганда Ўзбекистон ҳукумати, унинг Президенти овозини чиқардими? Ташқи ишлар вазирлиги нота бердими?
Қирғизистонда ўзбеклар хўрлаш, Ўзбекнинг миллий ғурурини топташ давом этмоқда. Ўзбекистон ҳукуматининг бу билан иши ҳам йўқ. Бу ҳукуматда ўзбеклар борми ўзи?