15 June 2012
21:04 -
Туркияда “Озодлик Флотилияси” операцияининг қаҳрамонларидан бири Ал-Қоидага ёрдам беришда айбланмоқда

Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз, аммо ҳамма гап шундаки, Булент Йилдирим икки йил аввал Исроилнинг Ғазо блокадасини бузиш учун ҳаракат қилган “Озодлик Флотилияси” номли операциянинг раҳбарларидан бири бўлган. Исроил аскарлари “Озодлик Флотилияси” таркибидаги "Мовий Мармара" кемасида 8 туркни ўлдиргач, Туркия ва Исроил ўртасида ҳали ҳам битмаган совуқ уруш каби қарама-қаршилик юзага келган, Туркия раҳбарлари, айниқса, Бош вазир Ражаб Эрдўғон бу масалада жуда кескин чиқишлар қилиб, Исроилнинг бош душманига айланган эди.
Шундай шароитда, Туркиянинг ўзида Булент Йилдирим устидан иш бошланиши Ражаб Эрдўғонга қарши қилинган қадамга ўхшаб кетмоқда. Табиий, бундай қадам, айни замонда, Исроилнинг фойдасига бўлади.