09 June 2012
04:31 -
ШҲТда 6 аъзо, 4 кузатувчи ва 3 ҳамкор давлат бор

Кремль тахтига КГБчи Владимир Путин ўтиргач, у Ислом Каримни ҳамкасби сифатида кўриб, уни ўзига яқинлаштира бошлади. Натижада “Шанхай бешлиги” Ўзбекистон иштирокидаги ШҲТга айлантирилди.
Шу йил 6-7 май кунлари Пекинда ўтган ШҲТнинг 12-чи саммитида Афғонистон унга кузатувчи сифатида қабул қилинди, энди кузатувчилар сони 5 та бўлди – Мўғилистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон.
2011 йили Туркияга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилган ва ҳамкорларнинг сони учта бўлган. Аввалги иккита ҳамкор Шри-Ланка ва Белорусия эди.
Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга ҳақиқий аъзо бўлиш ниятини билдиришмоқда, яқин йилларда уларнинг нияти амалга ошса керак.