02 June 2012
01:09 -
Хитойнинг мартабали ҳарбий мулозими Тошкентга келди
Расмий хабарларга кўра, Хитой Марказий ҳарбий кенгашининг аъзоси, Халқ озодлик армияси Бош штабининг бошлиғи Чэнь Биндэ Тошкентга келган ва Ўзбекистон Қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи Виктор Маҳмудов билан музокаралар ўтказган. “Томонлар очиқ ва дўстона муҳитда ўзаро манфаатга эга армиялараро алоқалар ва масалаларга доир ўзаро фикр алмашдилар” дейилади бу муносабат билан тарқатилган маҳаллий матбуотдаги хабарларда.
Умумий руҳдаги хабарларда Виктор Махмудовнинг меҳмонга Хитой ҳукуматининг Тайвань, Шинжон ва Тибет масалаларидаги позициясини қўллаб-қувватлашини айтгани эътиборга лойиқ. Яъни, Хитой диктатураси томонидан қардош уйғурларга нисбатан қўлланилаётган сиёсатга хайрихоҳлик Қирғизиситон жанубидаги ўзбекларга нисбатан ўтказилаётган зуғумларга чидаш билан баробар, дейди мухбиримиз.