29 May 2012
06:26 - Гуржиларнинг навбатдаги аҳмоқ мухолифатчиси шарманда бўлди
Ўтган куни, яъни 27 май куни Гуржистоннинг ҳозирги Президенти Михаил Саакашвилини диктаторликда айблаб, уни йиқитиш учун кураш бошлаган ва “Гуржиларнинг орзуси” номли ҳаракат тузган россиялик-бизнесмен Бидзина Иванашвили (исми ҳам Ивандан бошланишига қаранг) Тбилисида биринчи оммавий намойишини ўтказди. Ҳукумат ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган бу тадбирга русларнинг Интерфакс агентлиги бир неча ўн минг киши қатнашганини айтмоқда. Бошқа ҳабар агентликлари бу намойишга “минглаб одам қатнашганини” айтиш билан чекландилар.

Гуржилар Бидзина Иванашвилининг миллиард долларларига учмагани кўриниб турибди. Бу аҳмоқнинг ўзи ҳам иш миллард долларлар билан битмаслигини, ғояси бўлмаган ҳаракатнинг келажаги йўқлигини қанча тезроқ тушунса, шунча яхши бўларди.

“Бир неча минг” киши қатнашган митингда нутқ сўзлаган Путиннинг навбатдаги қўғирчоғи Бидзина Иванашвили Гуржистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам шундай намойишлар ўтказишга ваъда берди. Табиий, шунча пул ишлатиб, бошқа шаҳарларда ҳам бир неча юз киши иштирок этадиган намойишлар ўтказиш мумкин, аммо Рооссиядан юз ўгириб, Ғарбга қўшилиш йўналишида иш бошлаган Михаил Саакашвилини тўхтатиб бўлмайди.

Бундан ҳам қизиғи, Бидзина Иванашвилининг Франция фуқароси эканлиги ва у “Гуржиларнинг орзуси” учун ҳам бу фуқароликдан воз кечишни истамаётганидир.

Ҳар қандай мамлакатда мухолифат бўлиши керак, аммо ҳар бир масхарабоз ўзини мухолифатчи деб атагани билан ҳеч нарса ўзгармайди.