13 May 2012
19:19 -
Ташқи ишлар вазирлигида Хитой ва Малайзия элчилари билан учрашув
Ҳукуматнинг қўғирчоқ сайтларида манба кўрсатилмасдан берилган хабарга кўра, Хитой элчиси Чжан Сяо ва Малайзия элчиси Абдулом Азизом Бин Харунлар билан учрашувлар бўлган. Учрашувларда икки тарафли муносабатларга доир масалар кўрилган. Хабарларда ҳеч қандай тафсилот йўқ, элчиларни ким қабул қилгани, учрашув қачон бўлгани ҳам айтилмайди. Аммо, хабар кеча вақтли эрталаб тарқатилганидан тушуниш мумкинки, учрашувлар ўтган куни бўлган.
Эслатиб ўтиш керак, шу йил 9 март ва 2 майда ҳам Хитой элчиси вазирликда қабул қилинган ва бу ҳақда бир неча қатордан иборат хабарлар тарқатилган эди.
Малайзия элчиси яқин-орада қабул қилингани ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмаган.