13 May 2012
01:53 - “Ҳизбуллоҳ” лидери 6 йил аввалгидек ақлсиз, Қуръон тўғри тафсир қилинмаса, ақлсизлар камаймайди
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг лидери Ҳасан Насрулло мамлакатнинг турли жойларига ўрнатилган улкан экранлар орқали кўрсатилган чиқишини асосан Исроилга таҳдидлар ёғдиришга бағишлади. Агар Исроил бизга қарши уруш очса, деди у, биз Исроилнинг ҳар бир нуқтасини урамиз, Бейрутда портлатилган ҳам бир уй учун Исроилда бир жойни нишонга олиб, йўқ қиламиз.

Билмадик, дейди мухбиримиз, бундай нутқдан кейин қўрқувга тушган исроилликлар ва шундай лидерлари борлигини кўриб қувончга тўлган ливанликлар уйқуларини йўқотдиларми. Аммо, бир нарсани эслатиб ўтиш деб ҳисоблаймиз.

6 йил аввал тахминан шу кунларда “Ҳезбуллоҳ” Исроилни йўқ қилаоладиган қуроллари борлигини эълон қилди. Ҳамма ҳайрон. Тезда маълум бўлдики, Эрон руслардан машҳур “Катюша” тўпларининг ҳужжатларини сотиб олиб, “Ҳезбуллоҳ” учун 100 минг (!!!!) дона “Катюша” қилиб берган экан.

Бизда Улуғ Ватан Уруши даб номланган Иккинчи Жаҳон Уруши пайтида советларнинг катюшалари немислар билан урушда қандай даҳшатли куч бўлганини билсак, ҳезбуллоҳчиларнинг қувончини тушуниш мумкин. Аммо, ҳозир замон бошқа эканлигини, советларнинг у катюшаларини руслар аҳмоқ Эрон муллаларини алдаб сотишганини ҳезбуллоҳчилар тушунишмасдику.

Дарвоқе, ўшанда Исроил-Ҳизбуллоҳ уруши ҳам бўлди. 100 минг "Катюша" ишга туширилиб, 160 исроиллик ўлдирилди. Исроил эса бир неч кун ичида катюшаларнинг ҳаммасини ва 1200 ҳизбуллоҳчини йўқ қилди.

Қизиқ, Эрон уларга яна 100 мингта "Катюша" қилиб берганмикан?

Фақатгина Ҳасан Насрулло эмас, ҳамма исломчилар тушуниб етишлари керакки, Ер думалоқ бўлгани сабабли, Каъбага эмас, фазога қараб 5 маҳал намоз қилиш ва қутбларга яқинлашган сари феълан бажариб бўлмайдиган рўза каби ёлғон амалиётларни бажариш билан машғул бўлган мусулмонлар ҳеч нарсага қодир эмас.

Исроилни ютишни қўйиб туринг, қиёмат-қойим яқин орада бўлмайдиган бу дунёда ҳамма билан энг камида тенг яшаш учун, Ислом динининг ягона фарзи борлигини, бу фарз имон эканлигини, давлат исломий бўлолмаслигини, фақат дунёвий бўлиши мумкинлигини қабул қилиш йўлида Қуръонни қайтадан тафсир этиш лозим.

Акс ҳолда, бизга бундай тафсирни ҳам бир кун келиб Ғарб қилиб беради. У тўғри бўлгани учун, қабул қилишдан бошқа йўлимиз ҳам йўқ.