11 May 2012
01:46 -
Русларнинг Индонезияда ғойиб бўлган янги авлод йўловчи учоғи тоғга урилиб парчаланган

Бу мамлакат пойтахти Жакартадан 80 км узоқликда 2 минг 100 метр баландликдаги тоғга урилишнинг сабаблари ҳали маълум эмас.
Руслар мутлақо эскиб қолган йўловчи учоқлар паркини алмаштириш учун янги авлод учоқ тайёрлаганларини гапирган эдилар. Натижа улар кутмагандек бўлди. Индонезия ҳам бу янги учоқларни сотиб олиш режеларини тўхтатиб қўйибди.
Учоқ билан бирга ҳалок бўлганлар ичида 8 нафар россиялик, 1 француз ва 38 индонезиялик бор экан.