10 May 2012
02:09 - Германияда исломни турклар ҳимоя қилмоқчими?
Ўтган ҳафта охирида Боннда ўта ўнгчи партияларнинг нашрлари Муҳаммад пайғамбарнинг устидан кулувчи карикатуралар чиқарганига исён қилган мусулмонлар икки полиция ходимини пичоқлашган экан. Турк матбуотидаги хабарларда айтлишича, пичоқлаган одам – турк аслл, 25 ёшли Мурат К. исмли йигит эканлиги маълум бўлибди.

Яна шу кунларда Германия полицияси ишлайдиган 31 ёшли бир комиссар Салафий оқимига алоқаси бор бўлгани учун ишдан бўшатилган.

Ўта ўнгчи гуруҳлар ва мусулмонлар бир-бирларига қарши намойишлар ўтказишганда ҳам ўнгчилар пайғамбарнинг карикатураларини кўтариб чиқишмоқда экан. Германиянинг икки шаҳарчасининг суди намойишлар пайтида Муҳаммад пайғамбар карикатураларини кўтариб юришни тақиқлаш истагини рад этибди.

Энди Кельн шаҳрида ўта соғчилар билан мусулмонлар ўртасида янги жанжаллар чиқиши кутилмоқда. Шу сабабдан, расмийлар шаҳарга салафийларнинг киришига рухсат берилмаслигини гапиришмоқда экан.