08 May 2012
22:20 -
Россиянинг қўғирчоқ президенти қўғирчоқ Бош вазир бўлди

Коммунистик ва Адолатли Россия партиялари Дмитрий Медведевнинг номзодини қўллаб-қувватламликларини, Бирлашган Россия ва Либерал-демократик партиялар эса, қўллаб-қувватлашларини аввалдан эълон қилган эдилар. Адолатли Россия партиясининнг бир неча аъзоси партиянинг қарорига қарамасдан Медведев учун овоз бергани айтилмоқда. Уларга қарши чора кўриш-кўрилмаслиги маълум эмас.
Давлат думасида Бош вазир тайинлаш масаласи кўрилар экан, мухолифатнинг сўлчи ва миллатчилар қаноти Москва марказида норозилик акциялари уюштиришга ҳаракат қилди. Удальцов ва Навальний бошчилигидаги 200-300 кишилик гуруҳ, табиий, ҳеч нарса қилолмади, тўғрироғи, полиция ҳеч нарса қилдирмади.