07 May 2012
06:13 -
“Ҳаракат”: Алишер Соиповнинг отаси ўғлининг қотиллари кимлигини тушунишга бошладими?
Шу йил 22 апрелда “Ҳаракат” хатқутисига ўзини 2007 йил 24 октябрь куни Ўшда ўлдирилган ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг отаси Аваз Соипов деб танитган одамнинг рус тилидаги хати келган эди.
Маълумки, Аваз Соипов неча йиллардан бери ўғли Алишер Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг буйруғи билан унинг одамлари тарафидан ўлдирилганини гапирарди. Бизга келган хатда бошқача ҳикоя бор. Ўзини Аваз Соипов деб танитган хат муаллифининг фикрича, Алишернинг ўлдирилишида Ўшдаги Бобур театрининг директори Бахтиёр Тўхтаматовнинг қўли бор эмиш.
Биз бу хат ростдан ҳам Алишернинг отаси тарафидан ёзилганига амин бўлмаганимиз, қолаварса, унинг Бахтиёр Тўхтаматов ҳақидаги фикрлари ўта субъектив бўлгани сабабли, хатни сайтимизда эълон қилмадик. Аммо, кеча яна ўша хат агентлигимиз хатқутисига келиб тушди.
Бу хабарни эълон қилишдан мақсадимиз - Аваз Соипов номидан ёзилган хат ростдан ҳам Алишернинг отасига мансуб эканлигини аниқлашдир. Илтимос, кимдир бу хусусда бирон ишонарли маълумотга эга бўлса, бизга билдирсин.