04 May 2012
01:06 -
“Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоячилари Ҳабибулла Оқпўлатов ва Дилмурод Саййид тақдиридан хавотирда
Бу ҳақдаги хабар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларидан маълум бўлди. Жамиятнинг бугун тарқатилган релизида айтилишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Ҳабибулла Оқпўлатовнинг соғлиғи ёмонлашган. Шу йилнинг 25 апрелида у билан колонияда сўнгги марта кўришиб қайтган оила аъзоларидан олинган маълумотларга кўра, маҳкум шу йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар сафда тўғри турмаганлик айби билан жазо карцерига ташланган. Натижада жароҳатланган ўнг қўли ва оёқлари унга қаттиқ азоб бермоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг ҳам сурункали ўткир туберклёз хасталигига дучор бўлгани ва аҳволи бирмунча ёмонлиги борасида 30 апрель куни у сақланаётган Навоий вилоятидаги 64/36-колонияда учрашиб қайтган укаси Обид Саидов маълум қилди. Унинг айтишича, журналист сезиларли даражада вазнини йўқотган, оғир ишларга жалб қилинмоқда. “Эзгулик” икки ҳуқуқ ҳимоячиси аҳволидан ташвиш билдириб, бир қанча ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишини БМТнинг тегишли қўмиталарига чиқариш билан шуғулланаётганини баён этган.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида — www.ezgulik.org