02 May 2012
01:25 -
Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида рўйхатда учинчи ўринни эгаллади... фақат охиридан
Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Freedom House – “Озодлик Уйи” ташкилотининг 3 майда нишонладиган Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан эълон қилган ҳисботида 197 мамлакат орасида Ўзбекистон 195 ўринни эгаллади. Ташкилот 197 мамлакатдаги ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, босма, электрон ва интернет матбуоти аҳволига баҳо берган.
Биздан кейинги ўринда хайриятки Туркманистон ва Шимолий Корея мавжуд. Кейинги йилларда бу икки мамлакатни ҳам ортда қолдириб, охиридан биринчи ўринга чиқишимиз тахмин қилинмоқда. Чунки бу йил матбуот эркинлигини жиловлашга қаратилган яна 4 та қонун қабул қилинади, дейди мухбиримиз.
Бу рўйхатда АҚШга 22, Россияга 172-чи ўрин берилгани ҳам диққатга сазовор. Биринчи-учинчи ўринларда - Финландия, Норвегия ва Швеция. Яна баъзибир мамлакатлдарнинг ўрни қўйидагича: Исроил -65, Гуржистон – 111, Туркия – 117, Қирғизистон – 156, Тожикистон -171, Қозоғистон – 176.