30 April 2012
23:11 -
Ўзбек чегарачилари ўққа тутган қирғизистонлик ўзбек аёли тирик экан
Кеча Қирғизистон ахборот воситалари Ўш вилояти Араван туман ҳокимига асосланиб, 27 апрель куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини рухсатсиз жойдан ўтаётган Қирғизистон фуқароси Фотима Абдуқахарова ўзбек чегарачилари томонида отиб ўлдирилганини билдирган эдилар. Бугун маълум бўлишича, исмига кўра ўзбек бўлган бу аёл ўлмаган. У ярадор бўлиб, хушидан кетгач, ўзбек чегарачилари томонидан Ўзбекистон ичкарисига олиб кетилган экан.
Бугун Ўзбекистон расмийлари икки ўқ еган аёлнинг аҳволи оғир бўлса ҳам, у тирик эканлигини билдиришибди. Уни даволаш ва Қирғизистонга қайтариш масаласи Жуқори Кенешнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси тарафидан назорат остига олинибди.
Чегарани бузаётган бўлса ҳам, миллати ким бўлишидан қатъий назар, бир аёлнинг ўққа тутилиши феълан жиноятдир, дейди мухбиримиз. Қирғизистонда ўзбеклар тирклайин ёқилиб, қирғин қилинаётганда кўзини юмган ва миллатга хиёнат қилган ўзбек чегарачилари энди ўз миллатдошларига қурол кўтаришларини ҳеч оқлаб бўлмайди.