28 April 2012
22:13 -
Пес песни Ослода топарди, энди улар Калмар ва Истанбулда ҳам топишмоқда
Бундан 10 йил аввал тарқатган бир хабаримиз “Ҳаракат” журналида ҳам эълон қилиниб, тарихга тушган. Мана ўша хабар (http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=32&id_topic=102&id_stat=179):
Каримов томонидан туздирилган «Эрк» партиясининг раиси Салой Мадамин ва Совет замонларидан бери ҳокимиятниг «нозик» топшириқларини бажариб келаятган, 1996 йилдан бери ҳукуматнинг «чўнтак» ташкилоти – Шахс ҳуқуқлари комитетининг раиси Марат Зоҳид охирги ойлар ичида уч марта Ослода учрашишди. Тўғрими-нотўғрими, ҳарҳолда ҳукумат тарафидан расман террорист деб эълон қилинган «53-54» лақабли «Эрк»чи билан Марат Зоҳиддек одамнинг учрашуви Ўзбекистон хавфсизлик хизматининг санкциясисиз ўтказилмаганига ҳеч шубҳа йўқ.
Марат Зоҳид Салой Мадаминга қилган ишлари, хусусан Тохир Йўлдош билан қилган ҳамкорлиги учун Каримовга узр тилаб хат ёзиш таклифини етказган, аммо бундан олдин Ўзбекистон Ислом Ҳаракатини террорист ташкилот сифатида қоралаши ва «Бирлик»ка карши олиб бораятган курашини кучайтириши лозимлигини билдирган. «Эрк»чи факат охирги масаладагина розилигини билдириб, қолганларини бироз ўйлаб кўриши кераклигини айтган. МХХ лозим топса, учрашувлар давом этса керак.
Ўн йил ўтгандан кейин бу хабарнинг манбаини бироз очиқламоқ истаймиз. Марат Зоҳид ўшанда Ослога кетишда ҳам келишда ҳам немис аслли, Совет йиллари Ўзбекистонда яшаган, ҳозир Германияда яшайдиган танишиникида тўхтаган, унга ўз сафарининг мақсадлари ва Салой билан учрашув тафсилотларини билдирган. Узоқ йиллар Тошкентда яшаган немиснинг бошқа ўзбек танишлари ҳам бўлгани сабабли, кейинчалик бу хабар бизгача етиб келган.
Шу кунларда бизга яна бир маълумот етиб келди. Унинг манбаи ишончли бўлгани учунгина бу ҳақда хабар бермоқдамиз.
Яна ўша Марат Зоҳид Швецияда Қирғизистон ўзбекларнинг қирғин қилинишига сабабчи бўлган миллат хоини Қодиржон Ботиров билан кўришган. Улар биргаликда собиқ бирликчи Исмоил Дадажон билан учрашишган.
Шундан кейин Қодиржон Ботиров ўзи каби миллат хоини Салой Мадамин билан кўришиш учун Истанбулга учиб кетган. Марат ва Исмоил унга қўшилиб кетишгани ҳақидаги маълумотнинг тасдиғи йўқ.
Ҳеч шубҳа йўқки, Марат Зоҳидов Қодиржон Ботировга ўзбек махсус хизматларининг топшириғини билдирган. Ўзбекистон режими Қирғизистондаги ўзбекларнинг тақдири билан ҳеч қачон иши бўлмаган, ҳозир у Ботир Қодировдан ўзбек мухолифатини парчалаш, хусусан, мухолифатнинг асосий кучи - “Бирлик” Партиясига қарши иш олиб бориш мақсадида фойдаланмоқчи.
Ваҳоланки, Қирғизистон ўзбекларини фақат “Бирлик” Партияси ҳимоя қилмоқда. Демак, Ботир Қодиров миллатга хоинлик руҳидаги фаолиятини давом эттирмоқчи.
Пес песни Ослода топди

* * *