28 April 2012
13:03 - Хонанда Ботир Қодировнинг лицензияси бекор қилинди
Хушовоз хонанда Ботир Қодиров хорижга изнсиз чиқиб келгани учун фаолият юритишга имкон берувчи лицензиясидан маҳрум бўлди. “Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни хориж давлатларига чиқиши тўғрисида”ги тартибга риоя қилмагани айтилаётган хонанда Дубайга дам олиш учун бориб келган, аммо бу ҳақда тегишли жойга хабар қилмаган. “Дубайга дам олгани бориб келдим, у ерда концерт ёки тадбирда қатнашишга эмас. Шунчаки дам олиш учун хам Ўзбекнаводан рухсат олиниш хақида, тўғриси хабарим йўқ эди” дейди унинг ўзи.

Шунингдек, Ботир Қодировнинг жазоланиши “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва ҳукумат томонидан қишлоқ жойларда ўтказиладиган мажбурий тарғибот-ташвиқот тадбирларида қатнашмагани ҳам сабаб сифатида кўрсатилган.