04 April 2012
20:50 - Турк Дунёсида интеграцион жараёнлар ва қирғиз фашистлари томонидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши ҳақида
Турк мамлакатлари ўртасида интеграцион жараёнлар СССР парчаланиб, унинг таркибидаги туркий республикалар мустақил бўлгандан кейин бошланди. Турк давлатлари раҳабарларининг саммити ўтказиш анъанаси яратилди. Аммо, кейинчалик Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бу саммитларга боришни тўхтатди, интеграцион жараёнлардан Ўзбекистон четда қолди. Бир неча йил аввал ТуркПА - Турк Давлатлари Паралментар Ассамблеяси тузилган, Ўзбекистон унга кирмади.

Ҳозир ТуркПА тўрт мамлакат - Озорбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон - иштирокида номигагина бўлса ҳам фаолият олиб бормоқда. Жорийдаги йилда бу тизимда раислик Қозоғистонга ўтган. Бу йил ТуркПАнинг раиси – Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг спикери Нурлан Нигматуллин, унинг Бош котиби эса озорбайжонлик Рамил Гасановдир.

Вақти келади, Ўзбекистон ҳеч шубҳасиз Турк давлатлари раҳбарларининг саммитида ҳам, ТуркПАда ҳам иштирок этишга бошлайди.

Аммо, бугун Турк Дунёси ичида интеграцион жараёнларни тезлаштирш йўлида яна бир буюк муаммо бор. Бу – 2010 йил июнь ойида қирғиз фашитслари томонидан ўзбекларнинг қирғин қилиниши ва Турк Дунёсига кирадиган мамлакатларнинг унга муносабат билдирмаганларидир.

Гап бу воқеа бўйича ўзбекларнинг олдини олиш ҳақида ҳам кетмаяпти, гап - Турк дунёси деб аталаган ҳамжамият ўша қирғин кунлари суст қолгани каби, ҳозир ҳам бу инқороздан чиқиш масаласига кўз юмаётганидадир. Ваҳоланки, ўша воқелар бўйича Халқаро Мустақил Ташкилотнинг ҳисоботи ва таклифлари бор. Турк Дунёси мамлакатлари Қирғизистондан бу ҳужжатга эътибор беришни сўрашлари, агар бу ҳужжат ишонарли ҳисобланмаса, масалан, ТуркПАнинг комиссиясини тузиш ва келажакада бу каби воқеалар Турк Дунёсида такрорланмаслигига эришиш йўналишида иш олиб бориш шарт.

Туркий миллатлар ичида бир-бирига нисбатан миллатчилик ва ҳатто фашистларча қараш бор экан, Турк Дунёсида интеграция ҳақида жиддий гапириб ҳам бўлмайди.