04 April 2012
02:44 - Москвада ҳамюртларимиз фожиали ҳалок бўлишди
Бугун, 3 апрель тонгида Москванинг Варшава шоссесидаги Качалов бозорчасида чиққан ёнғин бир неча ҳамюртимизни ҳаётдан олиб кетди. Ўрис оммавий ахборот всоиталарига кўра, бозордаги ангар ичида 20 киши яшаган ва ангар эшиги устидан қулфланган. Ичкаридагиларнинг 3 таси омон қолган холос. Аввал ёниб кетганлар тожикистонликлар дейилганди, кейинчалик улар тожик тилли сурхондарёликлар экани маълум бўлди.

Ҳодиса юзасиан матбуотга дарҳол хабар берган Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати қурбонлар орасида Тожикистон фуқаролари йўқлигини билдирди. Россиядаги тожик муҳожирлари жамоаси етакчилари эса қурбонларнинг тожик тилида сўзловчи Ўзбекистон фуқаролари эканини айтди. Табиий, гап ўзбекистонлик тожиклар ҳақида кетмоқда.

Аммо, бу ерда фожеали ҳалок бўлганларнинг миллати энг муҳим нарса эмас. Аммо, ҳалигача на Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси, на Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу хусусда лом-мим демаганига ҳайрон қолиш керак.