04 April 2012
01:33 -
Ўзбекистон ҳукумати: «Болалар энди пахта термайди»
Қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ўзбек Парламенти томонидан ратификация қилинган «Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича тезкор чоралар тўғрисида»ги Конвенция ижросини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар Режасини тасдиқлади. Режага кўра, энди болалар оммавий ҳашарларга, хусусан, пахта йиғим-теримига қатнашмайди.
Август-октябрь ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини мажбурий пахта йиғим-теримига олиб чиқилишига йўл қўймаслик учун жойларда мониторинг олиб борилади. Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиш давоматини назорат қилиш тизими ишга тушади. Бу борада умумтаълим муассасалари раҳбарларининг жавобгарлиги кучайтирилади.
Эслатиб ўтиш керакки, 2008 йилнинг 12 сентябрида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган 207-сонли “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш бўйича” Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва шу қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган миллий ҳаракатлар режасида болаларни пахта теримига жалб қилиш қонунда белгиланган тартибда жазоланиши айтилганди. Бола меҳнатига барҳам бериш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилганди, бироқ орадан 12 кун ўтиб, 24 сентябрда болалар яна пахта йиғим-теримига оммавий равишда жалб қилинди. Афтидан, халқаро ҳамжамиятнинг кўзини бўяш мақсадида чиқарилган бу галги режанинг қисмати ҳам аввалгиларидек бўлади.