03 April 2012
05:26 -
Ўзбекистонлик рус журналисти Елена Бондарь жавобгарликка тортилиши мумкинми?
Бир қатор оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда журналист Елена Бондарь Тошкент шаҳар ИИББ томонидан дастлаб маъмурий тартибда, сўнгра жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда унга нисбатан миллий, диний ва ирқий адоват қўзғатувчи материалларни тарқатиш, сақлаш сингари эпизодлар билан суриштирувлар олиб борилаётган экан. Маълум бўлишича, Тошкентдаги IQ Land Servis номли консалтинг ширкати маъмурияти унинг устидан миршабхонага мурожаат қилган.
Журналистнинг ўзи ўтган йили Фарғона.ру сайтига Тюмень университетининг Тошкентдаги филиали таъқиб этилаётгани, Ўзбекистон ҳукумати таълим даргоҳини ёпиш ниятида экани ҳақида келиб тушган мактубни ўрганишга ҳаракат қилгани ва шунинг ортида ташвиш орттирганини баён этмоқда. Маълум бўлишича, мактуб ўз тасдиғини топмагач, Елена ҳатто мақола ёзмаган, аммо ширкат маъмурлари “қўрқоқ олдин мушт кўтарар” қабилида милицияга мурожаат қилган.
Елена Бонарь иши бўйича тарқатилган хабарларда бирмунча чалкашликлар бор, дейди мухбиримиз. Чунки, Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексига кўра, бу каби ишлар бўйича тергов олиб бориш мелисанинг эмас, МХХ ваколатига киради.
Қолаверса, ҳозиргача журналистни жиноий ёки маъмурий тарзда жавобгарликка тортиш юзасидан қарор мавжуд эмас. Шундай экан, ёш журналист ўз шахси атрофида пиар қилмоқда ёки унинг иши билан боғлиқ вазиятни журналистлар нотўғри ёритмоқда.