31 March 2012
13:14 - Туркия 12 йиллик мажбурий мактабга ва ўрта мактабдан бошлаб Қуръон дарси ўқитиш системасига ўтди
Кеча бу мамлакатнинг парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси 91 га қарши 295 овоз билан мактабларни 12 йиллик қилиш қонунини қабул қилди. Буни норасмий шаклда 4+4+4 таълим системаси дейишмоқда. Яъни, биринчи 4 йил – бошланғич мактаб, иккинчи 4 йил – ўрта матаб, сўнгги 4 йил – лицей. Ҳозирча 8 йиллик таълим мажбурий бўлади, қадамма-қадам 12 йиллик мажбурий таълимга ўтилади.

Ўрта мактабларда истаганлар учун “Қуръон” ва “Ҳазарати Пайғамбарнинг ҳаёти” дарслари берилишга бошлайди.

Баъзи университетларга янги ном берувчи ёки ном ўзгартирувчи қонун ҳам қабул қилинди. Ризе шаҳридаги университетга Ражаб Тойиб Эрдўғон, Зўнгулдоқдаги университетга Булент Эжевит, Коня университетига Нажмиддин Эрбоқон номи берилди, Қайсери Абдуллоҳ Гул Университетининг номи Абдуллоҳ Гул Университети деб ўзгартирилди.

Эслатиб ўтамиз, марҳум Булент Эжевит Демократик Сўл Партянинг асосчиси, бир неча марта Бош вазир бўлган одам. Марҳум Нажмиддин Эрбоқон эса, Туркиядаги биринчи диний илдизли Рефаҳ Партиясининг асосчиси, у ҳам бир неча марта Бош вазир бўлган.

Ҳали ҳаётда бўлган Ражаб Тойиб Эрдўғон (Бош вазир) ва Абдуллоҳ Гулнинг (Президент) исмлари университетларга берилиши авторитар ва диктатор ўлкаларга хос нарсалиги ҳам маълум нарса.