22 March 2012
21:43 -
Тулузалик террорист Муҳаммад Мераҳ ўлдирилди

Ҳамма террористлар каби Муҳаммад Мераҳ ўлимга кетаётганини билар эди, кетди ҳам. У ўзича мусулмонларни ҳимоя қилгандек, мусулмонлар учун қасд олгандек бўлди. Аслида, мусулмон дунёси учун навбатдаги ёмон ишни қилиб кетди. Ўз юртидаги қашшоқликдан қочиб, Ғарбда яшаётган миллионлаб мусулмонларнинг ҳаёти энди яна ҳам оғирлашади.
Муҳаммад Мераҳнинг фоторасми Reuters агантлигининг сайтидан олинган.