13 March 2012
06:23 - Россияда GM Uzbekistan автомобилларини сотиш камайиб кетибди
Европа бизнесининг Авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитасига асосланиб, Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда айтилишича, жорийдаги февралида GM Uzbekistan қўшма корхонаси Россияда 4098 дона автомобиль сотган, бу 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 21% кам.

Икки ойлик сотишларда бунчалик тушиш йўқ: 2012 йил январь-февраль ойларида компания Россия бозорида 8905 та автомобилни сотган, бу 2011 йилнинг шу даврига нисбатан 9% га кам.

Европа бизнесининг Авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси бундай маълумотлар тарқатиши оддий нарса. Аммо, Ўзбекистонда бундай хабарни тарқатишга журналистлар қандай журъат қилишди экан? Ахир, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳнамолигида ҳамма нарса олға кетиши керак, автомобиль сотишда эса орқага кетибмиз.

Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон автомобилларини Россияда сотиш ҳажми қисқа вақтга тушгани фожеа эмас, бу – ҳар қандай савдо-сотиқда бўлиб турадиган табиий жараён. Аммо, тушиш яна давом этса, тушиш даражаси ортиб борса, ана унда аҳво чатоқлигини гапириш керак бўлади.