12 March 2012
19:09 -
Чирчиқда янги қўшма корхона иш бошлайди
«Чирчиққишлоқмаш» ширкати Германиянинг LEMKEN GmbH компанияси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги қўшма корхона қуришни бошлади. Маҳаллий матбуотда чоп қилинган хабарларда LEMKEN тамғаси остида ишлаб чиқариладиган янги қишлоқ хўжалиги машиналари мамлакат қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга бўлиши ҳақидаги баландпарвоз гапларни ўқиш мумкин. Қўшма корхона устав жамғармаси ярим миллон еврога тенг ўлиб, унда чирчиқликларнинг улуши 70 фоиз экан.
Ҳукумат ҳозирда қўшма корхонани барча божхона тўловлари, солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан озод қилиб, ширкатга хайрихоҳлигини билдирган. Қўшма корхона икки йил давомида ишга тушади.
Ҳукумат ҳозирда қўшма корхонани барча божхона тўловлари, солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан озод қилиб, ширкатга хайрихоҳлигини билдирган. Қўшма корхона икки йил давомида ишга тушади.