11 March 2012
21:45 - Америкалик аскар камида 16 афғонни ўлдирди
ББСнинг инглизча хизмати Қандоғор вилояти расмийларига асосланиб хабар беришича, бир америкалик аскар маҳаллий вақт билан соат 3:30 да ўзи хизмат қилаётган ҳарбий базасни тўла қуролланган ҳолда тарк этгач, энг яқин афғон қишлоқларидан бирига борган ва тўғри келган уйга кириб, кўзига учраган одамни ўлдирабошлаган. Ўлганларнинг ичида аёллар ва болалар борлиги айтилмоқда.

Сўнгра у ўз базасига қайтиб келиб, америкалик ҳарбийларга таслим бўлган.

Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучларининг расмийлари аскарнинг исми ва бу қотилликнинг мақсади ҳақида ҳозирга қадар ҳеч нарса демадилар. Аскарнинг ҳарбий унвони сержант эканлиги маълум қилинди, холос.

Тахмин қилиш қийин эмаски, америкаликларнинг бир базасида Қуръон китоблари ёқилгани маълум бўлгандан кейин афғонлар бир неча америкалик ҳарбийни ўлдиришганди. Бу сержант қасд олиш ниятида афғонларни ўлдирган бўлса керак.