10 March 2012
00:26 - Берлинда “Марказий Осиёда Сув дипломатияси” форуми
Ўзбекистон ва Тожикистонда тарқатилган узун-юлуқ хабарлардан маълум бўлишича, ГФР Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уюштирилган конференцияда Марказий Осиёдаги ҳамма давлатларнинг вакиллари қатнашган, Афғонистондан кузатувчи келган.

Тожикистон агентликлари 2008 йили ҳам Берлинда айнан шундай форум бўлгани, бу сафар йиғишга Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуджон Собиро қатнашгани, конференция Германия ва Марказий Осиё мамлакатларининг бу соҳадаги ҳамкорлиги хусусида махсус баёнот қабул қилганини билдиришди.

Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда шундай форум бўлгани, унда Марказий Осиё давлатлари вакиллари ва Афғонистон кузатувчисидан ташқари, Европа Кенгаши, БМТнинг Европа иқтисодий қўмитаси, ЕХҲТ вакиллари қатнашгани айтилади, холос. Ўзбекистон номидан у ерга ким боргани, у ерда нима ишлар қилингани тилга ҳам олинмайди.