07 March 2012
23:57 - Қўғирчоқ партия қўғирчоқлар масаласида қйғурмоқда
Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” партияси фракцияси болалар ўйинчоқлари борасидаги қонун лойиҳасини пишитиш билан машғул. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, партиядан парламентга сайланган депутатлар Ғарбдан ўйинчоқлар билан бирга ёвузлик ва жиноятчиликни тарғиб этувчи қўғирчоқ-маҳсулотларнинг кириб келаётганидан ташвишланган. Депутатлар мўмин қобил бўлиб улғаяётган ўзбек болалари ғарбнинг ўйинчоқлари туфайли бебош бўлиб кетаётгани, буни қонун билан чегараламаса бўлмаслигини эътироф этишган.

Хуллас, Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозлик ўйини бошланди.