03 March 2012
04:38 -
Саакашвили Гуржистонда ментал инқилиб бўлаётганини гапирмоқда, Абдураҳим Пўлат унга қўшилади
Бугун Тбилисида Президент қароргиҳида талабалар билан учрашган Михаил Саакашвили айнан хабаримизнинг сарлавҳасидаги сўзларни айтган. Унинг айтишича, атиргул инқилоби фақатгина байроқлар силкитишдан иборат бўлмаган. Гуржистон “учинчи дунё”дан “биринчи дунё”га сакраш қилди. Биз энг қолоқ мамлакатлар қаторида эдик, порахўрлик, қашшоқлик, келажакка ишончсизлик қафасида эдик, ундан чиқмоқдамиз, энг муҳими, мамлакатимизда ментал, яъни фикрлаш инқилоби давом этмоқда, дебди МС.
Мен Михаил Саакашвилининг гапларини ҳам, қилаётган ишларини ҳам тўла қўллаб-қувватлайман, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Мен Москвада ўқиб юрган йилларимда, студентлик пайтида ҳам, аспирантлик йиллари ҳам, кўплаб гуржи танишларим бор эди. Менда шундай тасаввур қолгандики, гуржилар амбициядан бошқа нарсаси бўлмаган одамлар тўплами. Мен амбицияни қораламайман. Қолаверса, менинг ўзимдака амбиция камдан-кам одамда бўлади. Аммо, одамнинг амбицияси орқасида қандайдир куч, энг камида, қандайдир потенциал бўлиши керак. Мен билган гуржиларнинг амбицияси эса, пойдеворсиз нарса эди.
Айнан Михаил Саакашвили ўз амбицияси орқасида куч борлигини кўрсатолди. У Гуржистонни мутлақо ўзгартириб ташлади. Ўзини мухолифат деб юрган гуржи сиёсатчилари, Эдуард Шеварнадзе ҳам уларнинг ичида, бир тийинга қиммат одамлар эканликларини кўрсатиб бўлишди. Ўйлайманки, ростдан ҳам, Саакашвили Гуржистонда ментал инқилоб қилмоқда. Ишонаман, у ғалаба қозонади.
Биз ўзбеклар ҳам шундай инқилобдан ўтишимиз керак. Мен бу инқилобни онгли равишда аллақачон бошлаб юборганман ҳам. Ҳозирча, ўзбеклар бунга тиш-тирноқлари билан қаршилик кўрсатишмоқда. Аммо, бу менталитет синдирилиши керак, синдирилади ҳам.