29 February 2012
20:01 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Жиззахда болалар ўйин майдончаси ишга тушди
30 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистондек давлатнинг расмий хабар агентлиги ЎзА кунига 15 тача хабар тарқатиш билан шуғулланиши, бу хабарлар мамлакатдаги ҳаётги ўзида акс эттирмаслигини кўп марта гапирдик. Мисол учун, қўшни Қозоғистоннинг шу каби агентлиги кунига 250-300 та хабар беришини айтдик.

Мана ЎзАнинг бугунги хабарларидан бири - Жиззахда болалар ўйин майдончаси ишга тушибди. Ўзбекистонда оила ҳамманинг диққат марказида эканлиги ҳақидаги қуруқ сўзларни ҳисобга олмасак, хабарнинг ўзи 2 тагина жумладан иборат. Мана улар:

“Жиххаз шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Ягона ойна маркази”нинг “Болалар ўйин майдончаси” ишга тушди. Бу майдончада ота-оналарга бола тарбияси билан боғлиқ зарур ишларни амалга оширишда ёрдам берилади.”

Мамлакат миқёсида эътиборга лойиқ деб ҳисобланаётган бу майдончанинг расми хабарга қўйилмаган.