29 February 2012
03:19 -
Ўзбекистонда икки таниқли одамга нисбатан “запрет” бекор қилинди
Уларнинг бири - СССР Олий Советининг собиқ депутати, таниқли диний уламо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иккинчиси - “Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси, халқ артисти Юлдуз Усмоновадир.
Сўнгги марта 1999 йилги Президентлик сайловлари чоғида телеэкранларда кўринган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илк марта Ўзбекистон радиоканалининг 25 февраль куни эфирга узатилган “Ҳидоят сари” эшиттиришида чиқди. У шу пайтга қадар айрим хусусий медиа воситаларидагина чиқаётган, ҳатто шайхнинг интернетдаги расмий блоги Ислом.Уз саҳифаси ҳам тўсилганди.
Сўнгги пайтларда асосан Туркияда кун кечираётган Юлдуз Усмонова эса шу йилнинг 6 мартида Самарқандда илк марта оммавий концерт дастурини намойиш этмоқчи эканлиги эълон қилинди. Ана шу дастурдан сўнг унинг расмий доира ва давраларда ҳам қабул қилиниши ҳақида тахминлар бор.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда бу икки шахсга нисбатан “запрет”ҳеч қачон расман киритилмагани каби, “запрет” биронта расмий ҳужжат билан бекор қилинган эмас. Аммо, юқорида тилга олинган икки воқеа кўрсатмоқдаки, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Юлдуз Усмоновага нисбатан “запрет” феълан бекор қилинган.
Қизиқ, энди кимнинг навбати?