12 February 2012
06:54 - Андижонда мактаб автобуслари ташкил этилди, АҚШ йўлидан кетмоқдамиз
Ҳар куни эрталаб соат 7:15 да Андижон шаҳрининг турли бурчакларидан бир пайтнинг ўзида “Болалар” деб ёзилган № 1 рақамли 2 та автобус йўлга чиқади. Улар 45 дақиқа ичида охирги бекатга етиб келади. Худди шундай рейслар соат 12:15 да мактабдан уйларга қараб йўлга чиқади.

Бу ҳақда “Народное слово” газетасига асосланиб хабар берган olam.uz сайтига кўра, автобусларда 10 ёшгача бўлган болалардан йўл ҳақи олинмайди.

Олқишга сазовор қадам, дейди мухбиримиз. Лекин фақат Анжижон шаҳри ва фақат икки автобус билан иш битмайди. Бутун мамлакат бўйлаб ҳамма ўқувчиларни, худди АҚШда каби, бепул мактабга оборадиган ва олиб келадиган автобуслар уюштириш учун Ўзбекистоннинг, минг афсуски, кучи етмайди.