08 February 2012
03:55 - Қорақалпоғистонлик қотил 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Қорақалпоғистон Республикасининг Манғит шаҳрида яшовчи фуқаро Мадат О. шафқатсиз қотиллиги туфайли мамлакат Олий суди томонидан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда “Правда Востока” газетасида чоп қилинган суд очеркида ҳикоя қилинади. Нашрга кўра, Мадат ўз дўсти Улуғбек Н.ни уйига меҳмон сифатида чақириб, уни шафқатсизларча ўлдирган. Суд-тиббий экспертиза марҳумнинг жасадида 52 та зарба излари борлигини аниқлабди.Можаро икки дўст ичиб, маст бўлишганидан сўнг бошланган.