22 January 2012
13:14 -
Нигерияда ўлимчи-террорист 80 кишини ўлдирди
Кеча бу мамлакатнинг шимолидаги асосан насронийлар яшайдиган Кано шаҳрида ўлимчи-террорист ўзи билан бирга камида 80 кишини портлатиб ўлдиргани жаҳон ахборот воситалари тамонидан хабар қилинмоқда. Бундан ташқари яна бир қатор кичикроқ портлашлар ҳам бўлган.
Ўтган йили декабрь ойида ислом экстремистлари шимолда бир неча черковни портлатишгандан кейин, насронийларнинг бир қисми у ерлардан қочган эди. Кечаги портлашларни ҳам ислом экстремистлари қилганига ҳеч шубҳа қилмаяпти.
Маълумки, 152 миллион одам яшайдиган Нигерия, аҳолисининг сони бўйича жаҳоннинг 8-чи мамлакати ҳисобланади. 2010 йил натижаларига кўра, аҳолининг 50,4 фоизи мусулмонлар, 48,2 фоизи насронийлардир. Мамлакатнинг шимолидаги 12 штат 1999 йилдан бери расман шариат қонунлари бўйича яшайди.
Нефть чиқариш бўйича Нигерия дунёда 6-чи ўринни эгаллайди.