18 January 2012
19:55 -
Сенсация: Ўзбекистон элчихонаси мардикорлар ҳимояси учун нота йўллади, “Бирлик” ғоялари ғалаба қозонмоқда

Бу ишни ўрганган прокуратура органи ҳақиқатан ҳам ширкат ўзбек, тожик ва қирғиз фуқароларини ишга ёллагани ва меҳнат қонунчилигини бузгани, бу иш юзасидан қонуний чоралар кўрилаётганини билдирибди.
Маълумки, “Бирлик” Партияси йиллардан бери Ўзбекистон ҳукуматини бу каби муаммолар билан шуғулланишга, ҳатто бундай масалалар билан шуғулланадиган махсус вазирлик яратишга чақириб келмоқда. Расмий органларнинг кўзи ниҳоят кўзи очилаётганидан хурсанд бўлиш керак. Olam.uz каби нашрлар ҳам бу каби фактларни билишса ёмон бўлмайди. Қолаверса, ёзаётган мавзусига оид ҳамма нарсани билиш - уларнинг вазифасидир ҳам.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, иш битта хат ёзиш билан битмайди. Меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқлари масаласи билан доимий шуғулланиш лозим. "Бирлик" таклиф қилган вазирлик ҳам яратилиши шарт.