18 January 2012
05:56 -
Туркманча демократия қирғизчадан қолишмайди – президентликка саккиз номзод рўйхатга олинди
Кеча бу мамлакатнинг Марказий Сайлов Комиссияси 12 февралда бўладиган президентлик сайловида иштирок этиш учун 8 номзодни рўйхатга олибди. Ҳаммаси бўлиб 15 номзод ҳужжат топширган экан, улардан икки нафари ўз ҳужжатларини қайтариб олибди, 5 нафари эса, ҳужжатлардаги камчиликлар туфайли рўйхатга олинмабди.
Табиий, асосий номзод - жорийдаги президент-диктатор Қурбонгули Бердимуҳамедовдир. Айнан у яна президент бўлиб сайланишига ишонмайдиган биронта одам бўлмаса керак. Қолган номзодларнинг кўпчилиги – турли даражадаги корхоналарнинг раҳбарлари. Улардан ташқари Энергетика ва саноат вазири Ёрмуҳаммад Ўрозгулиев, Тошоуз вилояти ҳокимининг ўринбосари Ражаб Бозоров бор.
Маълумки, Қурбонгули Бердимуҳамедов кўппартияликка ҳам рухсат бериб, керакли қонун ҳам чиқартирганди. Аммо, буларнинг ҳаммаси кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Ҳозирги бочқичда бу мамлакатда ҳеч нарса ўзгармаслиги ўз-ўзидан маълум. Президентликка номзодлар – қўғирчоқлар, тузиладиган партиялар ҳам чўнтак партиялари бўлади, мухолифат эса, сургунда, чет элларда.
Марказий Осиёда демократия Ўзбекистондан бошланади, туркманлар, қозоқлар, қирғизлар ва тожикларнинг эса, буни кутишдан бошқа йўллари йўқ. Ўзбекларнинг умида эса, "Бирлик" Партияси. Бошқа ҳеч нарса йўқ.