12 January 2012
13:42 -
Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси алмаштирилади, янги элчи нима қилади?
Биринчи қадам қилинди ҳам. Кеча бу мамлакатнинг президенти Алмазбек Атамбаев Тошкентдаги элчи Анварбек Мокаевни “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” вазифасидан озод қилди, дейилади қирғизларнинг расмий хабарларида. Янги элчи тайинлангани ёки қачон тайинланиши ҳақида ҳеч нарса айтилмайди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар қирғинини мутлақо униттириш учун бизга нисабатан янгича сиёсат олиб боришга ҳаракат қилади. Элчининг алмаштирилишини шу йўналишдаги илк қадам сифатида кўриш мумкин.
Хўш, қирғизларнинг янгича сиёсати қандай бўлади? Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Каримнинг табиатидан келиб чиқиб, унга лаганбардорлик қилиш биринчи ўринга чиқарилади. Бу ҳақда Атамбаевга Ўзбекистон президентининг табиатини яхши билган КГБчи Владимир Путин маслаҳат берган бўлса ажаб эмас.
Аслида, Алмазбек Атамбаев ўзбекларни билан стратегик қўшничилик алоқалари ўрнатмоқчи бўлса, авваламбор, ўзбекларнинг қирғин қилинишини ўз парламентида қораланишига, Мустақил Халқаро Комиссия хулосаларини тан олинишига эришиши шарт. Табиий, қирғинни авваламбор ўзи қоралаши керак.
Янги элчи эса, Ислом Каримга ўз ёрлиқларини топширгандан кейин, ўтган йили 10 июнда Қирғизистон элчихонаси олдида “Ўзбеклардан қўлингни торт!” шиори остида норозилик пикети ўтказган бирликчи-эзгуликчилар билан учрашиши лозим.