01 January 2012
12:40 -
Ислом Карим “азиз ватандошлар”ни янги йил билан табриклади, 8 млн 200 минг тонна cабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилганини эслади
Кеча Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўзи ёқтирмайдиган “ўзбек” сўзини ҳам ишлатмасдан ҳаммани янги йил билан табриклар экан, тамом бўлаётган йилнинг ютуқларидан бири, балки, асосийси сифатида, ўтган йили Ўзбекистонда 8 млн 200 минг тонна cабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилганини эслади.
Дарвоқе, бошқа нимани ҳам эсласин, миллионлаб ўзбеклар янги йилни чет элларда, оилаларидан узоқда мажбуран кутишаётганиними, улар юбораётган пул ҳисобига Ўзбекистондек давлатнинг бюджети борлигиними, Испаниядан сотиб олинган тезюрар поездларними?
Мана бугунги ўзбекнинг аҳволи. Замонавий математиканинг асосларини яратган Ал Хоразмийдек, дунёнинг иккинчи расадхонасини яратган Улуғбекдек олимлар чиқарган ўзбек халқи 21 асрда 8 млн 200 минг тонна cабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиргани билан мағрурланиш даражасига тушди. Тўғрироғи, туширилди.
Аммо, бизни ҳеч ким юқорига олиб чиқмайди, чиқаролмайди, ўзимиз чиқишимиз керак. Бунинг учун, биринчи навбатда, бизни бу аҳволга олиб келганлардан қутилиш лозим.