26 December 2011
00:13 - “Ҳаракат” таҳририятидан: Ўқувчимиздан келган алжирашли хат ва унга жавоб бериш мажбуриятимиз ҳақида
Электорон адресимизга келган хат, ростдан ҳам алжирашдир. Агар бу хатни оддий бир ўқувчимиз эҳтирос билан ёзган бўлса эди, уни ҳеч қачон алжираш демасдик. Аммо, хат - ўзи ёш бўлса ҳам, дунёдаги жуда кўп анжуманларда маърузлар билан қатнашганини иддао қилаётган одамдан. Бундай одам шу хатни ёзган бўлса, у ростакам алжирашдир. У қатнашган анжуманларнинг иштирокчилари ҳам унинг маърузаларини алжираш деб қабул қилишганига ҳеч шубҳамиз йўқ.

Келинг, аввал ўша хат билан танишинг, сўнгра, таҳририят изоҳи билан. Фақат, хулоса қилишда янглишманг.

* * *

Хатқутимизга келган мактуб:

"Абдураҳим Пўлат Салой Мадаминни презервативга ўхшатганди, руслар Путинни презервативга айлантирди" - Каримов жанобларининг хам башаралари презервативга ўхшайди.

Ҳаракат бу ҳақида гапиришдан уялади.

Ҳаракат ахборот агентлиги факат Салойникига ёпишган, Илом Карим гандон-ку.

Мухолифат хато килади, ва ўз хатоси устида ишлайди. Ҳаракат нашри хам кўп хато қилади , шу жумладан Бирлик ва Эрк бўлиниши бу демократик жараёнларда одатий ҳол, Коммунистлар ўз вақтида катта молиявий имконятларга эга бўлган, буни Бирликчилар ҳам инкор этмайди жумладан Ислом Карим гандоновични Люблянка томонидан қўллаб қуватланиши инкор этилмаганидек. Конструктив танқид бу Бирликчиларнинг ҳақиқий интелектуал ҳаракати, Эркчилар ҳам конструктив танқидга ўтишлари керак , сиёсий маданият деган нарса бу халқ томонидан ижобий қабул қилинади мана охирги Россия мухолифатининг намойшлари жуда юқори савияда ташкил этилиб сиёсий демокртик намойишлар маданияти ва конструктив танқид билан чиқмоқдалар, бизларда ҳали ҳам эски қараш ва эскича архаик курашдамиз. Кўп партиявийлик бор нарса ва унда бўлиниш, тарафкашлик ва инқилоб демократия томон интилган жамиятда мавжуд. Ман олдинги (3 ёки 4 ой олдинги) изоҳимда ёзганман "...яқинда Сурия кейин Эрон яна яқин кунларда Россия режимлари барҳам топади.." - деб.

Агар Россия режими тинч йўл билан барҳам топса билинки Марказий Осиёда демократик жараёнлар тезлашади ва бир мунча сокин кечади акс ҳолда бекиниб ётган (бу бор гап чунки ёшлар кўпи номозхон аммо сиёсат хақида лом лим демай юрибди) радикал исломчиларнинг келиши турган гап, бу мани кузатувимдаги хулоса. Ман ёшман Бирликка ҳам, Эркка ҳам ва бошқа ташкилоту , партияларга аъзо эмасман. Аммо дунёдаги жуда кўп анжуманларда ўз марузларим билан қатнашганман. Ўзбекистонда истиқомат қиламан.

Енглишни ҳам билиш керак ва уни тўғри қабул қилиш керак ва хатолар устида ишлаш лозим.

Партиялар рақобадда енгилади иккинчи партия биринчи партияни ҳар қандай йўл билан енгиши мумкин бу уни тактикасига ва халқни ишонтиришига боғлиқ шу туфайли бутун дунёда сиёсат ва сиёсий сайловлар кескин курашларсиз ўтмайди , шунинг учун сиёсат-фохишабозлик ўйини деб тушинилади ва бир-бирига презервативлар кийгизади. Бирлик ва Эрк ҳам бундан мустасно эмас.

* * *


“Ҳаракат” таҳририятидан:


Салой Мадаминни презервативга ўхшатиб, Ислом Каримга нисбатан бу сўзни ишлатишга уялган эмишмиз.

Ваҳолангки, бугун эрталаб сайтимизда эълон қилинган “Абдураҳим Пўлат Салой Мадаминни презервативга ўхшатганди, руслар Путинни презервативга айлантирди” номли лавҳа ўта жузий бир мавзуга бағишланган. Мавзу - шу кунларда Владимир Путиннинг намойишчиларни, “презерватив” сўзини ишлатмаса ҳам, “контрацептив” сўзи биалан ҳақорат қилиши, намойишчилар ундан ўч олиб, Путинни ростакам презервативга айлантиришлари ва 22 йил аввал Абдураҳим Пўлат сиёсий айбловда биринчи марта “презерватив” сўзини Салой Мадаминга қарши ишлатгани ўртасидаги ўхшашликдир.

Тўғрисини айтса, Путиннинг намойишчиларга қарши бу сўзни ишлатиши, митингчилар фақатгина ундан инсоний ўч олиш мақадида уни презервативга айлантиришлари мантиқсиз нарса. Аммо, Абдураҳим Пўлатнинг Салой Мадаминни презерватив билан таққослаши ғоят мантиқли бўлган ва бундан ҳам муҳими, кейинчалик ўз тасдиғини топган.

Бу ҳақда гапиратуриб, Ислом Каримнинг номини тилга олмаганимиз ҳам мутлақо тўғри ва мантиқлидир. Ахир, бизнинг сайтда, айниқса, Қирғизистондаги ўзбеклар қирғинидан кейин, Ислом Карим жуда катта айб - миллат хоини айби қўйилди ва у тарихда айнан шундай қолади. Агар, биз ҳар бир мавзуга Ислом Каримнинг номиини тиқиштириш мақсадида, уни ҳам презерватив, деб гапирсак, аввалги айбномамиз, яъни “миллат хоини” айбномасизнинг қиймати тушган, девальвация бўлган бўларди. Мана, қаранг, “Ҳаракат” агентлиги оғзига келган нарсани гапиришдан бошқа нарсани билмайди, деган бўларди унинг ҳимоячилари ва шу маънода ҳақ бўлишарди.

Энди ўқувчимиз макубидаги иккинчи мавзуга ўтайлик. Унинг фикрича, партиялар ичида бўлиниш, ички кураш ва шу кабилар табиий бўлиб, бунга ортиқча эътобор бериш керак эмас. Ўз жойида ишлатилса, жуда ҳам тўғри фикр, аммо ўз жойида ишлатилса.

Бу фикрнинг “Бирлик”ни Ислом Каримга сотган Салой Мадамин ва унинг ҳамтовоқларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Партиялар ичида узоқ давом этган жиддий мавзудаги келишмовчиликлар туфайли ички кураш ва бўлинишлар бўлади, буларни тушунса бўлади. Аммо, "Бирлик”нинг Ташаббус гуруҳи тузилганига бир йил ҳам, Таъсис қурултойи ўтказилганига 4 ой ҳам ўтмасдан, шу давр ичида ташкилот доирасида БИРОНТА ички нифоққа асос бўлоладиган тортишув бўлмасдан парчаланиш – тарихда бўлмаган воқеа.

 

Бўлинишнинг сабаби - сайтимизда ҳам турган видеолардан кўриниб тургандек, Салой Мдамин ва унинг тарафдорлари ҳукуматга қарши митингларни “кўча чангитиш” дейишганику!! Шундай сабаб билан бўлинишни қандай оқлаб бўлади? Ўқувчимизнинг мактубини алжираш деб айтишимизга асос бўлган нарса – шулардир.

Буларнинг устига, Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчилар “Бирлик”ни парчалагандан кейин бир ой ҳам ўтмасдан, бу бачча Коммунистик партия рўйхатидан Олий Совет депутатлигига альтернативсиз номзод қилиб кўрсатилади ва кейин депутат бўлиб сайланади. Бунақа демократни бошқа кўрганмисиз, эй ўзбеклар.

Яна 1-2 ойдан кейин Тошкентда ўз номида квартираси бўлган Салой Мадаминга яна иккита, 53-54 сонли квартиралар берилди. Бутун СССРнинг тарихида бундай нарса бўлган эмас. Шундай нарсаларни тушунасизми, эй ўзбеклар.

Булар партиялар ичида бўладиган ичики муаммолар эмас, эй, алжировчи ўқувчимиз, бунинг номи бутун дунёда бир хил – сотқинлик, эндигина оёққа туриб келаётган, тарихимизда биринчи марта тузилаётган миллий ҳаракатга нисбатан хоинликдир, яна ҳам тўғриси, 2 та квартираю битта депутатлик мандати эвазига қилинган миллий хоинликдир.

Айнан шу хоинлик туфайли, Ўзбекистонда қонли диктатура тикланди, ўзбеклар Марказий Осиёдаги етакчилик ролини қозоқларга бериб қўйдилар, ўзбеклар мардикорлар миллатига айланди. Айнан шу сабабдан, бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилишга журъат қилди. Ўзбеклар буларни ҳали ҳам тушуниб етгани йўқми? Тушунмасак, миллат бўлолмаймиз.

Ва ниҳоят, учинчи мавзу. Алжировчи ўқувчимизнинг исломчилар хавфи ҳақидаги сўзлари - Ислом Каримнинг сўзларидир. Биз буни жуда яхши биламиз, тушунамиз, ислом фанатикларининг йўлини тўсиш учун ҳамма нарсани қилмоқдамиз ва қиламиз. “Бирлик” бор экан, ислом фанатиклари ва экстремистларининг Ўзбекистонда ҳеч қандай келажаги йўқ. 53-54 лақаби пешонасига биз тарафимиздан ёпиштирлган миллат хоини Салой Мадамин ва тарафдорларининг ҳам.

 

Айнан шуни тушунганлари учун, ислом экстремистлари 53-54-чилар билан ҳозир бизга қарши бирлашишмоқда. Бирлашиб ҳам ҳеч нарса қилолмайдилар. Даровоқе, миллат хоинлари билан бирлашиш - ўзбек исломчиларининг ўлими ҳамдир. Чала мулла - Обидхон қори кабиларнинг ҳам ўлимидир.


Хатни алжираш дедик. Алжировчиларга одатда жавоб ҳам бермаймиз. Аммо, минг афсуски, бундай муҳим мавзуларда алжировчилар ҳали ўзбеклар ичида етаралича бор. Шу сабабли, бундайларга жавоб бериш, одамларга тўғри йўл кўрсатиш - мажбуриятимиздир.