24 December 2011
08:09 - Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев собиқ партиядоши, Бош вазирлигидаги ўринбосарини Бош вазир қилдирди
Бугун Қирғизистон парламенти 114 га қарши 2 овоз билан Бош вазир лавозимига Омурбек Бабановни сайлади. Бу одам бир йилчадан бери Бош вазир вазифасида ўтириб, яқинда президент бўлган Алмазбек Атамбаевнинг биринчи ўринбосари эди. Алмазбек Атамбаев президент бўлгандан бери Бош вазир вазифасини ҳам бажариб келарди. Яна узоқроққа қарасак, Омурбек Бабанов Алмазбек Атамбаев раҳбарлик қилган Социал-демократик партиянинг кўзга кўринган одамларидан бири бўлиб, кейинроқ “Республика” партияси тузган ва унга раислик қилган.

Хуллас, Алмазбек Атамбаев аввал парламент спикерлигига, мана энди ҳукумат раҳабрлигига ўз одамларни келтириб олди. Сайтимизда аввалдан башорат қилинганидек, Қирғизистон демократияни ривожлантириш эмас, ўзига хос диктатура қуриш йўлидан кетади. Табиий, бу яхшиликка олиб бормайди. Қолаверса, давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келганлар яхши иш қилганларини кўрсатувчи тарихий мисолларнинг ўзи йўқ.