12 December 2011
13:32 -
Покистон президенти Азиф Али Зардорий ўлим арафасидами?
Бу мамлакатнинг собиқ Бош вазири Беназир Бхуттонинг эри, жорийдаги президент Азиф Али Зардорий юрак хуружидан кейин оғир аҳволда Дубайдаги касалхоналардан бирига олиб келингани ҳақида Покистон ахборот воситаларида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Ҳозирги Бош вазир Юусуф Ризо Гилианий ББС радиосига бу хабарнинг ёлғонлиги ҳақида гапирган.
Аммо, унинг гапига ишониш қийин. Агарда президент соппа-соғ бўлса эди, миш-мишларни тўхтатиш учун биронта баҳона билан унинг ўзини кўрсатишарди.
Маълумки, Покистон-АҚШ муносабатларидаги кризис чуқурлашиб бормоқда. Табиий, бу жараён президент учун ҳам оғир юкдир. Шу сабабли ҳам тарқатилаётган миш-мишлар бекорга бўлмаса керак. Балки, ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олиш учунқандайдир ўйин қилмоқдалар. Ҳақиқат тезда ўртага чиқиб қолиши шубҳасиз.