29 November 2011
08:14 - Сталиннинг қизи АҚШда оламдан ўтди
АҚШда Лана Питерс номи билан яшаётган Иосиф Сталиннинг қизи Светлана Аллилуева 22 ноябрда Висконсин штатида оламдан ўтгани ҳақида кеча хабар тарқатилган. Бу ҳақда ёзган New York Times газетаси Светлана Аллилуеванинг 1926 йил 28 февралда туғилганини билдиради. Демак, у 86 ёшга тўлмасдан вафот этган.

Светлананинг онаси Надежда Аллилуевадир. Светлана отасининг ўлимидан кейин онасининг фамилиясини олган эди.

Надежда Аллиуева 1932 йилда ўз жонига қасд қилгач, Светланани Сталиннинг ўзи тарбиялаган. У 1967 йили АҚШ кўчиб кетди. Аммо, ҳаёти бутун умр роҳатсизликда ўтди, бир неча марта турмушга чиқди, биронтасида бахтли бўлмади. Бир неча марта яшаш мамлакатини ўзгартирди.

У 1984 йили СССРга қайтиб, аввал Москвада, кейин Гуржистонда яшади. 1986 йили яна чет элга кетди. Умрининг сўнгги йилларини Висконсин штатидаги қариялар уйида яшади, тўғри ичагидаги саратондан ўлди.

New York Times газетасидаги бу расм 1967 йилда олинган экан.