26 November 2011
20:19 -
Юлия Тимошенко парламент депутатининг ўлимига ҳам алоқадорми?
Бош вазир вазифасида ишлаган йиллари Россия билан Украинанинг манфаатларига зид келадиган шартномалар имзолагани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилган зарғалдоқ инқилобининг лидерларидан бири Юлия Тимошенкога қарши яна бир қатор айблар олға сурилмоқда. Шу кунгача матбуот саҳифаларига тушган айблар - Юлия Тимошенконинг турли коррупцион ишлардаги иштирки билан боғлиқ эди.
Бугун Украина прокуратураси Юлия Тимошенконинг Олий Рада депутати Евгений Шчербаннинг ўлимига алоқаси борлигини гапиришга бошлади.
Ҳамма айбларга баҳо бериш суднинг иши. Аммо, масалага бошқа тарафдан ҳам қараш фойдасиз бўлмайди.
Ғарб дунёсининг лидерлари Юлия Тимошенконинг озодликдан маҳрум қилинишини кескин қоралаш билан чекланмасдан, уни дарҳол озод қилишни талаб қилмоқдалар. Акс ҳолда, Украинанинг Ғарб билан, хусусан Европа Иттифоқи билан муносабатларида жиддий муаммолар чиқиши муқаррар эканлигини айтиб, жорийдаги президент Виктор Януковични огоҳлантирмоқдалар.
Виктор Янукович аҳмоқ эмас, тажрибали сиёсатчи. У Ғарбнинг огоҳлантиришларига қулоқ солмаяптими, демак, тахмин қилиш керакки, унинг қўлида Юлия Тимошенконинг бундан баттар жиноят ишларида қатнашганининг исботлари бор. Исботлар вақти келиб очиқланади ва Ғарб лидерларининг оғзи ёпилади.
Ҳозирча Виктор Януковичнинг Юлия Тимошенкога қарши олиб бораётган сиёсатини бошқача тушунтириш қийин.