Кечагина ўтган кунимиз

Қамоқхоналардаги маҳкумлар яқинлари билан учраштирилмаяпти

Шу йилнинг 20 апрелидан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳкумлар ўз яқинлари билан учраштирилмаяпти, маҳкумлар яқинларининг передачаларини ололмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги колонияларда гўё “маҳкумлар билан учрашув хоналарини таъмирлаш” баҳонасидаги ислоҳот бунга тўсқинлик қилмоқда эмиш.…

Каттақўрғон ҳокими ишдан четлатилиш билан қутулмаса керак

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан жавобгарликка тортилган туман ҳокими Пирмат Ўсаровнинг устидан икки марта иш қўзғатилгани, ҳоким ғойиб бўлгани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ўтган йили хабар қилган эди. Балки, хабарнинг…

Яхши хабар: Хоразмда эксковатор йиғилади, аммо…

«Ўзбекистон темир йўллари» ширкати ва Хитойнинг “Xuzhou Construction Machinery Group” ширкати томонидан ташкил қилинган “UzXCMG” қўшма корхонаси Хоразмда эксковатор йиғишни бошлайди. Шунингдек, эксковаторнинг бошқа ускуналарини ҳам ишлаб чиқарадиган заводга ҳозирча 15 миллион АҚШ доллари миқдорида ташқи сармоя ётқизилган. Хабар яхши,…

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари алмашди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашнинг сессияси вилоят ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Нигора Раббимова номзодини тасдиқлади. Шу йил февралида лавозимидан четлатилган Гулнора Рустамованинг тақдири борасида маълумот йўқ. Янги тайинланган аёл Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳисобланади. Совет давридан қолган…

Европадаги 2 мингга яқин ўзбекистонлик фуқароликдан чиқарилиши мумкин эмиш, Ислом Карим эс-ҳушини йиғиб олсин! (Тузатилган вариант)

Кўплаб оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган 2 минг нафар ўзбекистонликнинг исм-шарифини эълон қилди. Берлиндаги Ўзбекистон консуллиги вакилининг таъкидича, Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқиб, йиллар давомида хорижда яшаётган фуқаролар ўзбек консулликларида қайддан ўтмаса, улар Ўзбекистон…

Салла ўзгарса, калла ўзгарадими? Йўқ, авваламбор президентини ўзгартириш керак!

Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Ислом Каримнинг янги қарорига кўра, гўё қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқариш такомиллашади. Уларнинг самарадорлиги ва рентабеллиги ошиб, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу мақсадда “Ўзагросаноатмашхолдинг” холдинг компанияси ташкил…

Нурсултон Назарбойга қойил: Бугун у Хитойга келиб, мамлакат раҳбари билан учрашди, Ляньюньган портида қозоқларнинг логистик терминалини қуришга старт берди

Бугун расмий давлат ташрифи билан Хитойга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Шанхайда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар олиб борди. Казинформ агентлигининг хабарларида айтилишича, музокаралар натижасида икки мамлакатнинг турли даражадаги расмийлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган сал кам 2 млрд долларлик…

Путин ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетиш бўйруғи берибди, Украина тарафи вазият яхшиланишини кутаётгани йўқ

Русларнинг Интерфакс агентлиги Кремлнинг матбуот хизматига асосланиб, Россия Президенти Владимир Путин Украина билан чегарадош Брянск, Белгород ва Ростов вилоятларига гўёки аввалдан режалаштирилган ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун олиб келинган ўз қўшинларни олиб кетиш ҳақида буйруқ берибди. Ҳаммага маълумки, бу қўшинлар…

Қойил қолиш керак: Қримтатарлари чекиндилар, аммо бош эгмадилар, Севастополда 10 минг кишилик митинг бўлди

Кечаги хабаримизда Қримтатар Халқ Мажлисининг 18 майда Севастополда қримтатраларининг ўз юртидан ҳайдалиши муносабати билан ҳар йили ўтказиладигани каби катта митинг ўтказмаслик қарорини таҳлил қилар экан, “Ҳа, қримтатарлари Путин олдида чекиндилар ва тўғри қилдилар. Бошни бекорга кундага қўйишдан фойда йўқ… Айнан,…

Қримтатар Халқ Мажлиси депортациянинг 70 йиллиги муносабати билан катта умумий митинг ўтказишдан воз кечди, энди мустақиллик кураши бошланади

Бугун Мажлиснинг навбатдан ташқари йиғилишида 17-18 май кунлари охирги йилларда анъанага айланган катта акциялар ўтказмаликка қарор қилинди. Мажлиснинг қарорида, жумладан, шундай дейилади: 18 май куни қуйидаги тадбирлар ўтказилсин: – 8:00 – 9:30 – шаҳарча ва қишлоқларда мотам маросимлари ўтказилсин; –…