Кечагина ўтган кунимиз

Ишониш қийин, аммо шунақа: АҚШнинг Мэрилэнд штатида фавқулодда ҳолат, унинг маркази Балтимор шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

Бир неча кун аввал Балтимор шаҳар полицияси тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қоратанли эркак киши полиция изоляторида оламдан ўтди. Унда юрак касаллиги борлиги айтилмоқда. Ўшандан бери шаҳарда қоратанлиларнинг кўп ҳолларда тартибсизликларга айланиб кетаётган намойишлари бўлмоқда. Кеча, душанба куни аҳвол…

АҚШ Украинага 200 миллион долларлик ҳарбий ёрдам бермоқчи

Конгрессга кеча тақдим этилган АҚШнинг 2016 йилга мўлжалланган ҳарбий бюджети лойиҳасида Украинага 200 млн долларлик ҳарбий ёрдам бериш кўзда тутилган. Бу лойиҳага кўра, АҚШ Мудофаа вазири Украинанинг хавфсизлик кучларига 2016 йилнинг кузигача шунча пуллик ҳужумкор қуроллар бериш имконига эга бўлади.…

Непалдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4 мингдан ошди, АҚШнинг ёрдами 10 бараварга кўпайди

Сўнгги хабарларга кўра, Непалда юз берган 25 апрелдаги зилзилада ҳалок бўлганларнинг сони 4,1 мингга чиқди. Вайроналарнинг тагидан ҳалок бўлганларнинг жасадини чиқариб олиш давом этмоқда. Демак, бу рақам яна ҳам ошса керак. Непалга ёрдам сифатида АҚШ $1 млн, Хитой $3,2 млн…

Ўзбекча-қозоқча масхарабозлик: Ислом Карим Нурсултон Назарбойни ғалаба билан табриклади, Нурсултон Назарбой эса Ғарбдан кечирим сўради

Яқинда масхарабозлик билан президентлик муддатини 5 йилга узайтириб олган Ислом Карим қозоқ ҳамкасбини айнан шундай қилгани билан табриклади. Унинг табрикномасида Нурсултон Назарбойнинг “ишончли ғалабаси” оқишланади ва икки давлатнинг кўп асрлик (???) анъаналарга асосланган ҳамкорлиги давом этишига ишонч билдирилади. Бечора Нурсултон…

Хоразм миршаббошисига янги ўринбосар тайинланди

Бугунги “Постда” газетаси Ўзбекситон Ички ишлар вазири тарафидан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинлагани ҳақидаги хабарни чоп этди. Унга кўра, майор Жаҳонгир Саъдуллаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган. У аввал ҳам Хоразм вилояти ички ишлар…

Ислом Карим раҳбарларни аттестациядан ўтказмоқчи, ишни ўзидан бошламайдими?

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг фармонига биноан шу йилнинг июль ойи охирига қадар мамлакатдаги давлат иштироки бўлган акциядорлик ширкатлари раҳбарларнинг барчаси аттестациядан ўтказилади. Давлатга доир акциадорлик жамиятлари бошқарув таркиби ходимларининг корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, информация-коммуникация технологияларини қўллаш ва улардан ишлаб…

Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра, учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида наркотикларни назорат…

“Ҳаракат” Агентлигининг башоратлари яна тўғри чиқди: Нурсултон Назарбой 99 фоиз бўлмаса ҳам, 97,7 фоиз овоз олмоқда

Ҳали узил-кесил бўлмаган маълумотларга кўра, Қозоғистонда кеча ўтказтлган президентлик сайловларида жорийдаги Президент Нурсултон Назарбой учун сайловчиларнинг 97,7 фоизи овоз берибди. Бу нарса қозоғистонликларнинг ички иши, у ердаги ўзбеклар ҳам якдиллик билан Нурсултон Назарбой учун овоз берганлари ҳам табиий нарса. Чунки,…

Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони сони 2,5 мингдан ошди, Хитой ва ЕИ Непалга $3,2 млн ва €3 млн ёрдам бермоқчи, у ерда ўзбеклар йўқ

Непалдаги зилзила натижасида ўлганларнинг сони 2,5 мингдан ошгани маълум бўлди. Бу ҳам узул-кесил рақам эмас. Дунё Непалга ёрдам бериш учун ҳаракатлар бошлади. Биринчи бўлиб АҚШ $1 млн долларлик ёрдам беришини эълон қилди. Сўнгра Хитой $3,2 млн ёрдам беришга ваъда берди.…

Қозоғистон жаҳон рекорди ўрнатибди, президент сайловида 95,11% сайловчи қатнашганмиш, ўзбеклар нима қилади?

Бу мамлакатнинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Казинформдан бошлаб, қолган ҳамма ахборот воситалари Қозоғистонда жаҳон рекорди ўрнатилгани, бугунги президент сайловларида сайловчиларнинг 95,11 фоизи қатнашганини айтмоқдалар. Сайловчилар сайлов участкалари очилмасдан навбатда туришга бошлаганлар ва охирги дақиқагача сайлов бериш давом этган. Табиий,…