Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда икки ойда 54 киши маиший газдан заҳарланган

“Ўзгазтранс” ширкати вакилига кўра, шу йилнинг давтлабки икки ойида мамлакатда 19 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ кўнгилсизликлар юз берган ҳамда оқибатда 31 киши оламдан ўтган. Яна 23 нафар фуқаро заҳарланиб, шифохоналарга ётқизилган. Вакилнинг иқрорича, 2014 йилда Ўзбекистон ҳудудида 37…

“Номер 44” фильми Ўзбекистон кинопрокатида ҳам таъқиқланди

“РИА Новости” хабарига кўра, Ўзбекистонда ҳам “Номер 44” (инглизча вариантида – Child 44) блокбастери прокатдан олинди. Россия, Белоруссия, Қирғизистон ва Украина сингари мамлакатларда аллақачон таъқиқланган фильм ўтган аср ўрталаридаги СССРда рўй берган сирли қотилликларни ўз ичига олади. “Ўзбеккино” миллий ширкати…

Австрия ҳам турклар арманиларни қатлиом/геноцид қилганини тан олди, ҳақиқат қаерда?

Бугун Австрия параламенти Усмонли Императорлиги даврида 1915 йилдан бошлаб 1,5 млн армани ўлдирилгани ҳақидаги арманиларнинг иддаосини қабул қилиб, арманиларга қарши геноцид бўлгани ҳақида баёнот қабул қилди. Туркия у мамлакатдан элчисини вақтинчага чақириб олди. Европада бир қатор мамлакатлар, хусусан, Франция ҳам…

Жанубий Корея Ўзбекистон мудофаасини кучайтиришга ёрдам бермоқчи

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қобул Бердининг Жанубий Кореяга беш кунлик ташрифи бошланди. Статистикага кўра, мазкур ташриф сўнгги етти йил ичида Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирининг Жанубий Кореяга қилган биринчи ташрифи ҳисобланаркан. Жанубий Кореянинг Yonhap ширкатига кўра, вазириммиз Қобул Берди…

Тошкентдаги машҳур трактор заводи ёпилади

Mаҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасидаги энг йирик корхонларидан бири бўлган Тошкент трактор заводи ёпилмоқда. Маълум бўлишича, шу йилнинг ёзида корхона кредиторларининг йиғилишида у банкрот деб эълон қилинганидан сўнг, завод ёпилади. Кредиторлар ушбу қарорни тасдиқлаш…

Ўзбекистонга АҚШ делегацияси келди

Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатлари Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Даниел Розенблум бошчилигидаги делегацияни қабул қилибди. Вазирлик ахборотига кўра, суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб…

Ислом Карим ҳокимиятда рокировкалар қилиш билан овора, давлатнинг келажаги билан ҳеч кимнинг иши йўқ

Ўтган йили Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган полковник Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий кадрлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Бу одам бир йил аввал айнан ўзин эгаллаган лавозим соҳибининг ўринбосарлигидан Ички ишлар вазирлигига юборилган…

Жиззахда футбол мутахассиси ҳибсга олинган

Ўзбекситон Республикаси Футболни ривожлантириш жамғармасининг Жиззах вилояти бўими раҳбари, собиқ футболчи Бахтиёр Ғофуров вилоят прокуратураси томонидан ҳибсга олинган. Унга нисбатан Ўзбеистон Республикаси ЖКнинг талон-тарожлик ва растатарта йўли билан давлат мулкини ўзлаштириш моддалари билан тергов ҳаракатлари бошланган. Жиззах прокуратурасига кўра, Ғофуров…

Ислом Каримнинг матбуот котиби ва унинг ўринбосари ишдан ҳайдалди

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Баҳодир Эргашев ва унинг биринчи ўринбосари Севара Турсунова лавозимидан четлатилди. Аслида, президент девонида матбуот воизига эҳтиёж бўлмаган мамлакатда бу воқеа деярли хабар ҳам эмас. Аммо расмий жиҳатдан давлат раҳбарининг матбуот хизмати аҳамиятли экан, уни жамоатчиликка етказиш…

Тошкент аэропортида автомобиль ва самолёт тўқнашиб кетди

Тошкент аэропортида VIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус самолётга бориб урилган. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи расмли хабар тарқатди. Фотосуратлардан кўринишича, автоулов Boeing самолётининг моторига бориб урилган. Маълум бўилишча, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган,…